Лаванда как переводится на узбекский
Lavanda yog’i (lavender oil) 30ml
1.Терини чуқур тозалаб, уни ўлик хужайралардан ҳалос этади
ва терини ёшарашига ёрдам беради.
2.Теридаги турли хил пигментли доғлардан халос етади.
3.Шикастланган сочларни қайта тиклаб, қазоқларни бартараф этади.
4.Соч тўкилишини камайтиради.
Мавжуд хажмлар:
Miqdori
Tovar sotuvda mavjud
- Tavsif
- Qo’llanilishi
Лаванда ёғи ( Lavenderoil )
Лаванда Ўртаер денгизи соҳилларида ўсувчи ўсимлик бўлиб, у тинчлантирувчи, яллиғаланишга ва бактерияларга қарши ажойиб восита ҳисобланади.
Лаванда ёғининг фойдали хусусиятлари:
Лаванда ёғи юз терисининг тез ёғланишинин бартараф этади. Шунингдек, бу ёғ аёллар интим гигиенаси учун ажойиб восита, у ҳайз циклини барқарорлаштиради ва бази гинекологик касалликларда даво бўлади. Лаванда ёғи тери касалликларини даволашда ҳам яхши натижаларни беради. Стрессни бартараф этади, уйқуни меъёрлаштиради ва тетиклаштиради.Теридаги яра, кесиклар ва жаррохлик амалиётидан кейинги яраларни битишига ёрдам беради. Бўғимлардаги, мушаклардаги, бош оғриғи ва юрак оғриқларни бартараф этади. Оғриқ қолдирувчи восита сифатида у компресс ҳолатида оғриқли жойга қўйилади.
Лаванда ёғи ҳам кучли афродозиак ҳисобланади, у инсон эмоционал ҳолатини яхшилайди, тинчлантиради ва ғазабни бартараф этади. Лаванда ёғи тиббиётда ҳам кенг қўлланилади.
Лаванда ёғининг косметологияда кенг қўлланилишининг сабаби, у юз терисидаги қуриш, ёғли тери, пигмент доғларни бартараф этади, пораларни торайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, лаванда ёғидан доимий фойдаланиш бўйин ва декольте сохаларидаги майда ажинларни ёқотади. Чуқур ажинларни эса кўзга ташланмайдиган даражада даволайди, теридаги қуришишни ёқотади ва ўлик ҳужайралардан тозалайди.
Лаванда ёғидан тана парваришида ҳам кенг қўлланилади. Унинг ёрдамида аромаванналар, уқалаш муолажалари ва целлюлитдан ҳалос этувчи ниқоблар тайёрлаш мумкин.Лаванда ёғи тинчлантирувчи хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, бу муолажаларни уйқудан аввал ўтказган мақсадга мувофиқдир.
Лаванда ёғи сочлар учун:
Лаванда ёғи сочлар парваришида ҳам кенг қўлланилади. Унинг ёрдамида соч учун мўлжалланган шампуньлар, бальзамлар ва бошқа соч учун мўлжалланган воситалар тўйинтирилади. Лаванда ёғи ёрдамида уй шароитида ҳам соч учун ниқоблар тайёрлаш мумкин, бу ниқобни тайёрлагандан сўнг бир неча соат давомида қўллаш лозим, акс ҳолда лаванда ёғи ўз фойдали хусусиятлари ва ёқимли ифорини ёқотади.
Лаванда ёғидан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Ёғ таркибидаги бази бир компонентлар аллергия чақирганида, аллергияга мойиллиги бор инсонлар фойдаланишлари мумкин эмас.Ҳомиладор аёллар ва лактация даврида фойдаланиш таъқиқланади. Камқонлик, йод ва темирга бой бўлган витаминлар истеъмол қилинаётган вақтда ва қон босимининг тушиб кетиш холларида қўллаш мумкин эмас.